Жамият | 20:45 / 15.08.2018
28318
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда акаси ва янгасини ўлдирган шахс 22 йилга қамалди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи Бахтиёр Шукуров оилавий жанжал сабабли акаси ва янгасини болта билан чопиб ўлдиргани учун 22 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди уни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши)да кўзда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топди ва уни 22 йил муддатга амнистия қўллаш тартибисиз қатъий режимдаги колонияда жазо ўташга ҳукм қилди.

Шукуров шу йилнинг 14 март куни оилавий жанжал оқибатида 58 ёшли акаси ва унинг 55 ёшли турмуш ўртоғини болта билан ўлдирган.

Маълум қилинишича, у 2003-2014 йиллар орасида бир неча марта қамоқхоналарда жазо ўтаб чиққан. Шукуров сўнгги бор 2014 йилда Ўзбекистон президенти томонидан эълон қилинган амнистияга кўра озодликка чиқарилган.

Мавзуга оид