Жаҳон | 08:12 / 15.08.2018
7772
2 дақиқада ўқилади

«Тимсоҳ Гена ва унинг дўстлари». Болалар ёзувчиси Эдуард Успенский вафот этди

Россиялик ёзувчи Эдуард Успенский 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости бастакор Геннадий Гладковга асосан хабар берди.

РEН ТВ телеканали маълумотига кўра, Успенский Москванинг Троицк маъмурий туманига кирувчи Пучково қишлоғидаги уйида вафот этган.

Сўнгги йилларда «Тимсоҳ Гена ва унинг дўстлари», «Простоквашинодаги таътиллар» ва бошқа машҳур асарларнинг муаллифи жиддий касалликдан азият чекиб келаётганди.

Ёзувчи 9 август куни ўзини ёмон ҳис қилган - у ҳушидан кетган, турмуш ўртоғи тез тиббий ёрдам чақирди.

Эдуард Успенский 1937 йил 22 декабрда Егорьевскда туғилган. Шеърлар ва ҳикояларни мактаб йилларида ёза бошлаган. Шу билан бирга, машҳурликка биринчи марта ҳажвиячи сифатида эришган. 1966 йилда у, Аркадий Арканов, Григорий Горин ва Феликс Камов муаллифларга машҳурлик келтирган «Тўрттаси битта муқова остида» номли китобни нашрдан чиқаришди.

Бундан ташқари, Успенский Тимсоҳ Гена ва Чебурашка, Простоквашинодаги дўстлар саргузаштлари, «Бўғирсоқлар тергов олиб боради» цикли, «Пластилин қарға» ва бошқа кўплаб мультфильмларга сценарийлар ёзган.

Мавзуга оид