Жаҳон | 23:28 / 16.08.2018
24585
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Туркияга янги санкциялар билан таҳдид қилди

Фото: AP Photo / Pablo Martinez Monsivais

АҚШ молия вазири Стивен Мнучин агар америкалик пастор Эндрю Брансон озод этилмаса, Туркияга нисбатан янги санкциялар киритишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар берди Блумберг.

Бир оз аввал АҚШ вице-президенти Майк Пенс Туркияни "Трампнинг сабрини синамаслик" ҳақида огоҳлантирган ва Эндрю Брансонни озод қилишга чақирганди.

"Пастор Эндрю Брансон — Туркияда тутиб турилган айбсиз инсон. Президент ва мен пастор Брансон озод этилиб, АҚШдаги оиласи, дўстлари ва черковига қайтмагунча фикримизда қатъий турамиз", — деб ёзди Пенс ўзининг Twitter саҳифасида.

Давлат департаменти вакили Хизер Науэрт АҚШ ва Туркия ўртасида пасторнинг тақдирини муҳокама қилиш бўйича ҳозирча учрашув режалаштирилмаганини маълум қилди.

Аввалроқ Туркия суди Эндрю Брансонни уй қамоғидан озод қилиш бўйича рад жавоби бергани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид