Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарёда чўмилаётган ўсмирни тимсоҳ ғажиб ташлади
Зимбабведа тимсоҳ дарёда чўмилаётган ўсмирни ғажиб ташлади. Бу ҳақда маҳаллий The Herald нашри хабар берди.
Воқеа Мидлендс вилоятидаги Торвуд қишлоғида содир бўлди. Тимсоҳ ҳужум қилган пайтда 14 ёшли Али Фири Квекве дарёсида уч дўсти билан чўмилаётган бўлган. Дўстларидан бири унга ёрдам беришга шошилган, қолган иккитаси эса одамларни ёрдамга чақиргани чопишган. Ёрдамга етиб келган катталар Фирини тимсоҳ оғзидан тортиб олиш учун дарёга ўзларини отишган, аммо кеч бўлганди.
Тахминларга кўра, Квекве дарёсида олтита тимсоҳ яшайди, улар кейинги йилларда камида олти кишининг умрига зомин бўлган.
Мавзуга оид
19:28 / 07.04.2025
Хитой суди юзлаб тирик тимсоҳларни онлайн аукционга қўйди
13:36 / 24.03.2025
Намибиялик аёл ўзига ҳужум қилган тимсоҳнинг жағларини очиб, қочиб кетди
22:26 / 02.01.2025
Зимбабведа 8 ёшли бола шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун қолиб кетди
21:09 / 01.01.2025