Жаҳон | 22:37 / 16.08.2018
12254
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг қадимги пишлоқ бактерияларга тўла эканлиги аниқланди

Фото: Pixabay

Мисрдаги мақбарадан топилган ёши 3200 йилга тенг пишлоқ олимларга ўтмишдаги ҳалокатли бактериялар ҳақида кўпроқ нарсани аниқлашга ёрдам беради.

Археологлар томонидан топилган бу пишлоқ қадимги Миср амалдорларидан бири Птахмес билан бирга “кўмилган”. Пишлоқ таркибини ўрганган олимлар унда кўп миқдорда ҳалокатли бактериялар борлигини аниқлашди, деб ёзади Daily Mail.

Дунёдаги энг қадимги пишлоқдан энг хавфли бактериялардан бири бўлган бруцелла топилган.

Италиядаги Катания университети олимлари мазкур тадқиқотлар нафақат пишлоқлар қадимда қандай тайёрланганини, балки қадимги бактерияларни ўрганишда ҳам ёрдам беради деб ҳисоблашмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид