Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон ҳисоботи. Хитой протест билдирди
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лу Каннинг маълум қилишича, ХХР Пентагон томонидан Хитой армияси ҳақидаги ҳисобот эълон қилингани туфайли протест билдиради. Бу ҳақда ташқи сиёсат идораси сайтида хабар берилди.
«АҚШнинг ҳисоботида ҳақиқий фактлар ҳисобга олинмаган, Хитойнинг мудофаа қурилиши билан боғлиқ бемаъни мулоҳазалар билдирилган», - дея айтиб ўтди Лу Кан.
Унинг сўзларига кўра, Хитой ушбу ҳисоботнинг эълон қилиниши муносабати билан кескин протест билдиради.
Шунингдек, унинг қайд этишича, Хитойнинг ҳарбий сиёсати фақат мудофаа характерига эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Пентагоннинг янги ҳисоботидан ғазабга келгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025