Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фан-техника | 22:15 / 18.08.2018
20906
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда бепул Wi-Fi тизими пайдо бўлади
Фото: Fotolia
Яқин орада Тошкентда бепул Wi-Fi тизими пайдо бўлади. Тошкент ҳокимияти маълумотларига кўра, IT компания ҳокимиятнинг туризмни ривожлантириш департаменти ва Жамоатчилик кенгаши кўмагида Сайилгоҳ кўчасида бепул Wi-Fi ўрнатади.
Агар тажриба муваффақиятли чиқса, унда бепул Wi-Fi пойтахтнинг қолган гавжум ҳудудларида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Янги лойиҳа TasNet.uz деб аталиб, унинг ёрдамида АҚШнинг Ubiquity компанияси ускуналари негизида Wi-Fi тизимини кафе, ресторан ва меҳмонхоналарда ўрнатиш мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш