Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магомед Ибрагимов финалга чиқолмади
Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг энг оғир вазн тоифасидаги вакили Магомед Ибрагимов Осиё ўйинлари олтин медали учун кураша олмайдиган бўлди.
97 кг вазн тоифасида Ўзбекистон жамоаси шарафини ҳимоя қилган спортчи ярим финалда эронлик Алиризо Кариммашанийга ютқазиб қўйди.
Баҳснинг биринчи раундида Эрон вакили 4:2 ҳисобида устун келганди, иккинчи раундда эса эронлик спортчи Магомед Ибрагимовнинг курагини ерга теккизиб, соф ғалабага эришди.



Энди Ибрагимов бронза медал учун баҳсларда иштирок этади.
Бундан аввалроқ Рашид Қурбонов ҳам чорак финалда имкониятни бой берганди.
Финалга Ўзбекистон эркин кураш жамоасидан ягона вакил қолган - 74 кг вазн тоифасида иштирок этувчи Бекзод Абдураҳмонов Қозоғистон вакили Данияр Кайсанов билан олтин медаль учун курашади.
Мавзуга оид
18:48 / 12.02.2025
Ўзбекистон 26 йилдан сўнг қишки Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
20:49 / 02.12.2024
МОҚ ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилганига изоҳ берди
23:05 / 09.08.2024
Париж-2024. Ғуломжон Абдуллаев – бронза медали соҳиби
21:51 / 09.08.2024