Жаҳон | 21:12 / 20.08.2018
9095
1 дақиқада ўқилади

Твиттерда «ўз мулкини кўздан кечираётган» робот видеоси барчани ҳайратга солди

Скриншот

Твиттерда номаълум уй ҳовлисидаги автомобиллар орасида айланиб юрган робот тасвирланган видео пайдо бўлди. Фойдаланувчиларни унинг текис ҳаракатланиши ва атрофни худди «одамлардек» кўздан кечириши ҳайратлантирди.

Айримлар лавҳада ҳақиқий робот тасвирланганига ишонди.

Аслида эса роликда режиссёр Нил Бломкампнинг қисқа метражли фильмлари учун чизилган роботлардан бири тасвирланган. Бу роликни илк бор компьютер моделининг юриши намойиши сифатида рассомлардан бири ўз инстаграмида жойлаштирганди.  

Adam — қуввати тугагунига қадар шаҳар бўйлаб айланиб юрувчи одамсимон роботлар ҳақида Нил Бломкамп студияси томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмдир.  

 

Мавзуга оид