Ўзбекистон | 11:17 / 21.08.2018
19320
1 дақиқада ўқилади

Ziraat Bank Uzbekistan’да раҳбар ўзгарди

Фото: KUN.UZ

Ziraat Bank Uzbekistan’да бошқарувнинг янги раиси тайинланди. Бундан Корпоратив ахборот ягона порталидаги маълумотлар дарак беряпти (қонунчиликка мувофиқ, акциядорлик жамиятлар алоҳида маълумотларни ошкор қилишлари шарт).

Хабар қилинишича, 17 август куни Эржан Булут банк бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига, 20 август кунидан бери банкка Эмин Чубикжи раҳбарлик қилмоқда. Унга 6 минг АҚШ доллари эквивалентида иш ҳақи берилади.

UTBANK ўзбек-турк банки номи январь ойи бошида Ziraat Bank Uzbekistan деб ўзгартирилди. Туркиянинг T.C. Ziraat Bankası A.Ş. банкнинг 50 фоизлик улушини «Агробанк»дан сотиб олди ва энди ташкилотнинг ягона акциядорига айланди.

 

Мавзуга оид