Жаҳон | 17:46 / 22.08.2018
5317
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон пойтахтида ерни мелиорация қилиш бўйича 10та лойиҳа амалга оширилади

Фото: farmers.kz

Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида 644 гектар майдондаги зарарланган ернинг мелиорация ҳолатини яхшилаш бўйича 10та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлими Ахборот хизматига асосан “Казинформ” хабар бермоқда.

Тупроқ таркибининг ўзгариши, кон қазиш, геология-қидирув ишларини олиб бориш, қурилиш ишларини олиб бориш ерга катта таъсир ўтказади. Атроф-муҳитни яхшилаш ва ернинг маҳсулдорлигини ошириш учун мелиорация тадбирларини олиб бориш талаб қилинади.

Мелиорация жараёни одатда икки: техник ва биологик босқичларни ўз ичига олади. Экологларнинг айтишича, кучли заҳарни сақловчи ерлар ҳолатини тиклаш жуда мушкул. Бунга махсус мелиорация тадбирларини қўллаш лозим. Баъзида бу иш йиллаб вақтни олиши мумкин.

Айни кунларда ерларнинг мелиорация ҳолатини тиклаш лойиҳаси ишлаб чиқиш ва бу бўйича давлат хизматини йўлга қўйиш жараёни кетмоқда. Белгиланган стандартга кўра, ушбу хизмат тури юридик ва жисмоний шахслар учун бепул.​
Акмола айни пайтда мамлакат пойтахти Остона шаҳрининг тарихий номланиши бўлиб, шаҳар майдони 797,33 км​дан ошиқ, деб таъкидланади. Ишим дарёси бўйидаги ушбу шаҳарнинг атрофи деярли бир хил даражада ястаниб ётган қумликлардан иборат.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид