Тошкент шаҳар ҳокимлиги янги лавозим тайинлови ҳақида маълум қилди
Фурқат Сиддиқхўжаевич Маҳмудхўжаев 2018 йил 22 август куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фурқат Маҳмудхўжаев 1 ноябрь 1965 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.
2012 - 2013 йилларда - "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими раисининг ўринбосари, 2013 - 2017 йилларда - Республика Маънавият тарғибот маркази Тошкент шаҳар бўлими раҳбари, 2017 - 2018 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси лавозимларида ишлаган.