Жаҳон | 12:00 / 23.08.2018
10198
2 дақиқада ўқилади

Deutsche Bank Россия ҳукуматига таҳдид қилди

Фото: Антон Денисов / РИА Новости

Deutsche Bank'нинг Лондондаги бўлинмаси Россия ҳукуматига мактуб йўллади, унда «сизнинг фирмангиздан энг сўнгги маълумотлар» тақдим этиш талаби қўйилган. Бунга рад жавоби бериладиган бўлса, банк алоқаларни узишга ваъда берган. Бу ҳақда «Ведомости» газетаси хабар бермоқда.

27 июндаги мурожаатда айтилишича, банк Россия Федерацияси ҳукуматига тақдим этиладиган хизматларни, шунингдек, Know your customer («ўз мижозингни бил») амалиёти доирасида мавжуд бўлган ҳужжатларни таҳлил қилмоқда. Банк 30 кун ичида алоқага чиқиш ҳақида сўраган, яъни июль ойи охиригача, лекин РФ ҳукумат бундай қилмади. Банкнинг ўзи ҳам мулоқотга чиқмаган.

Россия Молия вазирлиги мактуб олганини тасдиқлади, лекин бошқа банклар бундай сўровларни юбормаганини таъкидлаб, изоҳ беришдан бош тортди. Ўз навбатида, Deutsche Bank вакилининг айтишича, банк Know your customer амалиёти доирасида мунтазам равишда «бутун дунёдаги барча шерикларни расмий текширувдан» ўтказади.

Мактубда банк Россия ҳукумати учун қандай операцияларни амалга оширгани ҳақида айтилмаган. Бу давлат облигациялари билан боғлиқ битимлар бўлиши мумкин. Номи ошкор этилмаган федерал амалдорнинг тасдиқлашича, Deutsche Bank бир неча марта облигациялар чиқарувчи банк-ташкилотчи вазифасини бажарган ва баъзи ҳолларда фискал агент бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид