Фан-техника | 21:34 / 23.08.2018
13877
1 дақиқада ўқилади

Дунёда энг кўп сотилувчи кроссоверлар рейтинги тузилди

Фото : Toyota

“Автостат” агентлиги мутахассислари дунёда энг кўп сотилувчи кроссоверлар рейтингини тузишди.

Рейтингнинг энг юқори поғонасини Toyota RAV4 эгаллаган. Мутахассислар буни жаҳон бозорларидаги савдоларни таҳлил қилиб аниқлашди. 2018 йилнинг январидан июнигача ушбу моделдаги машинадан 408,7 минг дона сотилган.

2-ўринни Volkswagen Tiguan эгаллаган. Бу машинадан 405,1 минг дона сотилган. 3-ўринни эса жорий йилнинг 1-ярмида 337,8 минг дона сотилган Honda CR-V кроссовери эгаллаган.

4-ўринга 279,2 минг дона сотилган Hyundai Tucson, 5-ўринга 272,1 минг дона сотилган Nissan Qashqai қўйилган.

Етакчи ўнталикдан, шунингдек, Mazda CX-5, Nissan Rogue, KIA Sportage, Haval H6 ва Chevrolet Equinox йўлтанламаслари ўрин олган.

Мавзуга оид