Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
F-15 самолётларининг ядро бомбаларини ташлаши намойиш қилинди (видео)
АҚШнинг Сандия миллий лабораториялари 4-авлоддаги F-15 “Страйк Игл” самолётларидан B61 ядро бомбасининг ташланиши лавҳаларини эълон қилди. Тегишли видео ташкилотнинг YouTube-каналида жойлаштирилган. Таъкидланишича, бомба ядро зарядисиз бўлган.
Лавҳада бомба ташланишининг икки ҳолати кўрсатилган: биринчи ҳолатда самолёт ядро қуролини катта баландликдан, иккинчисида эса 270 метрдан сал баландроқдан ташлаган. Бомба тушиши вақтида унинг орқасидаги парашют очилишини кўриш мумкин.
Маълум қилинишича, синовлар Невада штатидаги Тонопа полигонида 2017 йилнинг 11 июлида ўтказилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025