Жамият | 19:16 / 24.08.2018
51030
2 дақиқада ўқилади

Миллий университет декани ва ўринбосари пора билан қўлга тушди

Шу йилнинг 15 август куни фуқаро Р.Х. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ходимлари Ю.Ж. ва А.Қ.лар шу университет магистуратураси “Ижтимоий фанлар” факультетининг психология йўналишига ўқишга қабул қилиш эвазига 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур аризага асосан шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети декан муовини бўлиб ишловчи Ю.Ж. университетнинг Физика факультети биносида фуқаро Р.Х.дан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида қўлга олинган. Ю.Ж. ўзининг жиноий шериги А.Қ. (факультет декани - таҳр.) билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ушбу пулларни олганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди (пора олиш: бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Ж. ва А.Қ. қамоққа олинган.

Шунингдек, жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид