Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги университетлардан бирида ҳарбий кафедра ташкил этилади
Ҳарбий кафедра ушбу ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳарбий кафедра ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, Мудофаа вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига Солиқ академиясининг ҳарбий кафедрасини кафедрага тегишли мол-мулк билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети балансига белгиланган тартибда топшириш вазифаси юкланмоқда.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ҳарбий кафедрасида тайёргарлик 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Солиқ академияси ҳарбий кафедрасида таълим учун танловдан муваффақиятли ўтган талабалар ўртасида бошланади. Кейинчалик Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг тегишли таълим йўналишидаги талабалар қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ҳужжат муҳокамада босқичида турибди. Унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.