Жамият | 16:41 / 25.08.2018
22316
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон 24» телеканалида тунги клублар мавзуси муҳокамага қўйилди: «Бу жойлар бизга керакми?»

«Ўзбекистон 24» телеканалида «Қарама қарши» деб номланган кўрсатув эфирга берилди. Унда тунги клублар фаолияти таҳлил қилинди. Кўрсатув иштирокчилари томонидан тунги клубларда рўй бераётган нохуш ҳолатлар, бундай муассасаларнинг солиқдан бўйин товлаётгани, ёшларнинг маънавияти ва онгига салбий таъсир таъсир кўрсатаётгани ҳақида сўз юритилган.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси камерал-назорат бўлими бошлиғи ўринбосари Нуриддин Эркабоевнинг айтишича, тунги клубларнинг тушуми таҳлил этилганда, амалдагисидан тўрт баробар камайтириб кўрсатилгани аниқланган. Бу — катта миқдордаги солиқдан қочиш демакдир.

Тошкент шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи Ойбек Маннонов эса тергов жараёнида аниқланган ҳолатлар ҳақида сўзлаб берди.

Кўрсатувда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, спортчилар, маҳалла фаоллари, мутахассислар томонидан тунги клублар фаолияти ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳақида сўз юритилган. Иштирокчилар тунги клублар фаолиятини тартибга солиш, ёшларнинг маданиятини юксалтириш борасидаги таклиф ва мулоҳазаларни ўртага ташлаган. Уни қуйидаги видео орқали ўзингиз ҳам томоша қилиб, хулоса қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид