Фан-техника | 08:41 / 26.08.2018
12668
1 дақиқада ўқилади

Apple’нинг энг харидоргир маҳсулоти маълум қилинди. Бу iPhone эмас

Фото: AP/Mark Schiefelbein

Ceros булутли платформаси мутахассислари тадқиқот ўтказиб, Apple компаниясининг энг талабгир маҳсулотларини аниқлашди. Тадқиқотчилар ўз ишлари натижаларини платформа сайтида эълон қилишди. Тадқиқотда Best Buy тармоғининг АҚШ ва Канада бозоридаги савдо натижалари ўрганилган.

Аниқланишича, 2016 йилда компаниянинг энг харидоргир маҳсулоти Lightning-to-USB 2.0 кабели бўлган. Айфон эгалари кўпинча уни йўқотишган ёки ишдан чиқаришган. 2-ўринни Earpods қулоқчинлари, 3-ўринни эса Apple TV медиаплеери эгаллаган.

2017 йилдан бироз ўзгариш юз берган: iPhone 7 савдога чиққач, 1-ўринни AirPods симсиз қулоқчинлари эгаллаган ва ҳанузгача компаниянинг энг талабгир маҳсулоти бўлиб қолмоқда.

Мавзуга оид