Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга амалий ташриф билан боради
Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга амалий ташриф билан боради. У Душанбеда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммити ишида иштирок этади.
Ўзбекистон раҳбари МДҲ давлат раҳбарларининг Душанбе саммитида иштироки билан бир қаторда, икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади, дея хабар беради «АП» Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосан.
Саммитда МДҲ давлатларининг бошқа раҳбарлари иштирок этиши масаласи ишлаб чиқиш босқичида турибди.
Ўтган йилнинг октябр ойида Сочида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида Ҳамдўстликда раислик қилиш Россия Федерациясидан Тожикистонга ўтди.
Душанбе саммитида 2019-2023 йилларга мўлжалланган жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш чора-тадбирлари давлатлараро дастури, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланиши кутилмоқда.
Саммитда МДҲдаги раислик Тожикистондан Туркманистонга ўтади.
Мавзуга оид
11:20 / 25.02.2025
Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Имомали Раҳмоннинг биринчи уч томонлама саммити март охирида бўлиб ўтади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
20:26 / 21.02.2025
Дронлар, СИ кибертузилмалари, роботлашган техникалар — мудофаани мустаҳкамлашнинг янги стратегиялари
17:52 / 04.12.2024