Жаҳон | 19:35 / 30.08.2018
5099
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркдаги Таймс-сквер майдони асаларилар сабабли бир соатга ёпилди

Нью-Йоркдаги Таймс-сквер майдонида хот-дог сотадиган дўкон соябонига кутилмаганда юзлаб асаларилар жойлашиб олди. Полиция асалариларни махсус чангюткич ёрдамида йиғиштириб олиши учун майдон бир соатга ёпиб қўйилди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади, асаларилар эса Нью-Йоркдан узоқ бўлмаган асаларичилик фермасига жўнатилди.

Бундай ҳодиса шаҳарда биринчи марта юз бераётгани йўқ: асаларилар ёз пайтида тез-тез аҳоли гавжум жойларда пайдо бўлиб туришади.

Мавзуга оид