Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайхонтоҳур туманида депутат ташаббуси билан хайрия тадбирлари ўтказилмоқда
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман кенгаши депутатлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида туман аҳолиси билан учрашувлар ташкил этмоқда. Хусусан, депутат Лутфулла Убаевнинг кеча, 29 август куни Ипакчи маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва маҳалла аҳли билан учрашувида маҳалла аҳолисининг ижтимоий аҳволи ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида уйма-уй кириб, ҳар бир хонадоннинг турмушидан хабар олинди.

Мустақиллик байрами арафасида ушбу маҳалладаги ижтимоий ва моддий ёрдамга мухтож оилаларга нақд пул кўринишида амалий ёрдам берилди. Бундан ташқари, 7 та оила вакилларига «Давр банк» ХАТБдан пластик карталар очилди ва уларга пул туширилиб, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланди.


Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман кенгаши аъзолари, жумладан депутат Лутфулла Убаев ҳам туман аҳолисининг ёрдамга муҳтож қатламини ўрганиш, уларга зарур ёрдамни кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бундан буён ҳам давом эттиради.





Мавзуга оид
11:18 / 23.03.2025
«Чунки пули тугайди» — Алишер Қодиров сайловдан кейин партиялар жим бўлиб қолиши ҳақида
12:22 / 24.01.2025
Тошкентдаги мактаб ўқувчиларининг 2 нафарида сил аниқланди
15:25 / 13.01.2025
Фаол депутатлар миллий кадрлар захирасига киритилади
17:50 / 19.12.2024