Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар навбатдаги медални қўлга киритишди
Индонезияда Осиё ўйинлари доирасидаги баҳслар давом этмоқда. Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар яна битта медални қўлга киритишди.
1000 метрга жуфтлик баҳсларида стартга чиққан Шаҳриёр Маҳкамов ва Шоҳруҳбек Аъзамов маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлишди.
Шунингдек, дзюдо бўйича баҳслар старт олди. Ғиёсжон Бобоев яманлик рақибини мағлуб этди ва чорак финалга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вадим Меньков Осиё ўйинларида 4 карра чемпион бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айлангани хабар қилинганди. Шунингдек, каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида Дилноза Раҳматова/Нилуфар кумуш медални қўлга киритди.