Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1995 йилги газетада махфий код топилди
Дастурчи Иттай Абраҳам дунёдаги энг қадимий блокчейн-занжир хэшини топди. Унинг твиттердаги саҳифасида хабар беришича, маълумот The New York Times газетасидаги «Топилмалар бюроси» бўлимида қисмларга бўлинган ҳолда эълон қилинмоқда.
Тизим мутахассислар Стюарт Хабер ва Скотт Сторнеттнинг ишига асосланган бўлиб, улар 1991 йилда блокчейн-занжирлар прототипини яратишган. Айнан уларнинг ишига биткоиннинг таърифи асосланган.
Хабер ва Сторнеттнинг тизими Surety деб аталади. Унинг асосий активи - рақамли имзонинг эквиваленти бўлган AbsoluteProof. Рақамли рўйхатга олиш тизимида мижозлар хэшини жойлаштириш ўрнига, Surety ходимлари маълумотлар базасига қўшилганлар ҳақида ҳафталик базасини яратадилар ҳамда ушбу маълумотни The New York Times’да эълон қилишади. Хэш «Топилмалар бюроси» бўлимида жойлаштирилади. Спикерларнинг сўзларига кўра, бу маълумотларнинг сохталаштирилишига имкон бермайди.
Маълумотлар The New York Times газетасида 1995 йилдан буён эълон қилинмоқда. Ушбу ғоя блокчейн соҳаси вакилларини ҳайратга солди. Мисол учун, Ethereum лойиҳасининг асосчиларидан бири Виталик Бутерин твиттердаги саҳифасида сохта газета нашрини яратиш ва уни тарқатиш мавжуд тизимга ҳужум бўлиши мумкинлигини айтди. Бироқ, Бутериннинг фикрига кўра, буни қилиш қийин бўлади.
Мавзуга оид
16:48 / 01.12.2024
Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди
16:59 / 28.08.2022
Газета ходимлари ойлаб маош олмаяпти. Бош муҳаррир эса таҳририят ҳисобидан олинган TrailBlazer’да юради
13:53 / 30.04.2020
Газеталар керак, лекин «газета»лар керак эмас
18:00 / 21.10.2019