Light | 14:32 / 31.08.2018
83891
3 дақиқада ўқилади

Мактаб формаси дунёнинг турли мамлакатларида (фотожамланма)

Буюк Британия

Бизнинг тушунчамиздаги мактаб формаси Англияда қирол Генрих VIII ҳукмронлиги даврида жорий қилинган, 1870 йилда мамлакатда 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар учун бепул таълим тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин кенг оммага тарқалди.

Бугунги кунга келиб ҳам Британияда мактаб формасини кийиш шарафли ҳисобланади. Европанинг бошқа мамлакатларида эса мактаб формасини кийиш анъанаси аста-секин йўқолиб бормоқда.

Мактаб формасининг ватани Буюк Британия бўлса-да, мактаб формаси мажбурий ҳисобланган қитъа сифатида Осиё қайд этилади. TripPoint янги ўқув йили арафасида дунёнинг турли мамлакатларидаги ўқувчиларнинг мактаб формалари фотожамланмасини тақдим этди.

Япония

Кунчиқар мамлакатда мактаб формаси анъанаси XIX асрда пайдо бўлган.

Бугунги кунда Японияда шотландча услубдаги мактаб формаси оммалашиб бормоқда, юбкалар классик килтни ёдга солади.

Индонезия

Индонезиянинг давлат мактабларида ўқувчилар диний эркинлик тамойили асосида кийинишади, яъни мусулмон қизларга енги ва этаги узун юбка кийишга рухсат берилади. Шунингдек қизларнинг рўмол ўрашига ҳам ҳеч қандай тўсқинлик йўқ. Умуман олганда эса, ҳар бир мактаб ўзига хос ранг ва дизайндаги кийимларни танлайди.

Малайзия

Малайзиялик мактаб ўқувчиларининг формаси жуда оддий, у ишчилар кийимига ўхшайди.

Вьетнам

Хошимин кўчасида мактаб ўқувчилари, галстук ўз ўрнида.

Шри-Ланка

Шри-Ланкада мактаб ўқувчилари анъанавий оқ кийим кийишади. Шу ўринда савол туғилади: ёмғирлар мавсумида ўқувчилар қай аҳволга тушишаркин?

Мексика

Мексикада ёрқин ранглардаги мактаб формасини маъқул кўришади, ҳаворанг ва яшил рангли, шунингдек шотланд халқ кийимига ўхшаш вариантлар ҳам учрайди: оқ кофта, шотландча юбка.

Мадагаскар

Мадагаскардаги Антананариву провинцияси, Анжозорб шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиларининг формаси.

Ҳонконг

Ҳонконгда мактаб формаси мамлакат Британия колонияси бўлган даврда жорий қилинган, шунинг учун уларнинг формаси Британия коллеж ўқувчиларининг формасига ўхшаш.

Таиланд

Таиландлик мактаб ўқувчилари ва талабалар униформа кийишга мажбурдирлар, бу кўпинча классик оқ-қора кийим - оқ кофта, қора юбка ёки шим, лекин ўғил болаларни баъзан кўк ва хаки рангидаги кўйлакларда ҳам кўриш мумкин.

Тайвань

Оролда мактаб формаси 1895-1945 йиллар оралиғида, Тайвань Япония бошқаруви остида бўлган даврда пайдо бўлган. Бугунга келиб мамлакатнинг бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари форма кийишади. Маҳаллий униформанинг ўзига хос жиҳатларидан бири - матросларникига ўхшаш галстук.

 

Мавзуга оид