Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия 2032 йилги Олимпиадани ўтказишга ариза бермоқчи
Индонезия 2032 йилги ёзги Олимпиадани ўтказишга ариза бермоқчи. Бу ҳақда мамлакат президенти Жоко Видодо Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашувда маълум қилди.
“2018 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда орттирган тажрибамиз эвазига Олимпиадани қабул қилишга тайёрмиз”, деб айтган Видодо.
Унинг айтишича, халқаро спорт функционерлари Жакарта ва Палембангда ўтаётган Осиё ўйинларига тайёргарликни жуда юқори баҳолашган.
Ўз навбатида ХОҚ президенти “Индонезия 2032 йилги Олимпиадани ўтказиш ҳуқуқини олишга юқори имкониятларга эгалигини” айтган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди
20:51 / 12.05.2025
Индонезияда эски ўқ-дориларни утилизация қилиш вақтида 13 киши ҳалок бўлди
23:18 / 02.05.2025