Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 08:08 / 01.09.2018
17779
1 дақиқада ўқилади
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон вакиллари навбатдаги медалларни қўлга киритишди
Бугун Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинларининг 14-кунги баҳслари ўтказилмоқда.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда Дилноза Раҳматова маррага учинчи бўлиб етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда ҳамюртларимиз Артур Гулиев ва Элёржон Мамадалиевлар кумуш медалга эга чиқишди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш