Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» янги инновацион либосни тақдим қилди - унда микрочип бор
«Челси» клуби 2018/19 мавсуми учун мўлжалланган учинчи тўплам либосини тақдим қилди. У оч-ҳаворангда, кўкрак қисмида кулранг ҳошияли дизайнда ишланган.
Клуб логотипи ва ҳомий номи ёруғлик қайтарадиган бўёқларда ёзилган. Либосга NikeConnect технологияси асосида микрочип ўрнатилган. Унинг ёрдамида смартфон орқали клуб магазинига кириш ва жамоа ўйинларининг видеолавҳасини томоша қилиш мумкин. Кўкрак қисмидаги кулранг ҳошиялар орқали Лондон шаҳридаги Челси тумани харитаси чизилган.
Инновацион либоснинг нархи 100 евро атрофида бўлиши кутилмоқда.


Мавзуга оид
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи
11:30 / 26.01.2025
Мбаппеда илк ҳет-трик, Ҳусановда омадсиз дебют. Кун ўйинлари
01:58 / 26.01.2025