Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида қўпол ҳазил қилганлар қатъий жазоланади
Саудия Арабистонида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари дин мавзусидаги ҳажвий постлар учун қамалишлари мумкин бўлган янги қонунлар киритилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони прокуратурасининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинган, деб хабар берди The Independent нашри.
“Ижтимоий тармоқларда мазах қилиш, иғво қилиш, жамоат тартибини бузувчи, диний қадриятлар ва маънавиятга путур етказувчи мазмундаги контентни яратиш ва тарқатиш кибержиноятчилик деб баҳоланади”, деб маълум қилинган хабарда.
Бундай контентни тарқатиш ва шу орқали “жамоат тартибини бузишда” айбдор деб тан олинган одамлар 5 йилгача қамоқ жазоси олишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, улар 3 млн риал (800 минг доллар) миқдорида жарима тўлашлари керак бўлади.
Нашрнинг маълум қилишича, Саудия Арабистони аҳолиси Яқин Шарқ давлатлари аҳолиси ўртасида ижтимоий тармоқлардан энг фаол фойдаланувчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025