Скрипаль ҳақида янги маълумот тарқалди: у Испания разведкаси билан ҳамкорлик қилган
Март ойида Британиянинг Солсбери шаҳрида заҳарланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль сўнгги вақтлар ичида Испания разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилган. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Скрипаль бошқа махсус хизматлар билан ҳам ҳамкорлик қилган: масалан, у 2012 йилда Прагада чехиялик разведкачилар билан ва 2016 йилда Эстония разведка хизмати вакиллари билан учрашган.
Қайд этилишича, бу ҳақда Испания полициясининг ўз номини ошкор этмаган собиқ юқори лавозимли ходими маълум қилди.
«У Испанияга қатнашда давом этган», — деган испан разведчикларидан бирига асосланган ҳолда журналист ва ёзувчи, Испания ҳукумати фаолиятини ёритган Фернандо Руэда. Скрипалнинг ташрифларини испан амалдорлари ҳам тасдиқлашди, лекин майда деталлар ошкор этилмади. Собиқ расмийлар маълумотига кўра Скрипаль мамлакат махсус хизматларига Испания ҳудудида фаол бўлган, Россия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланиши гумон қилинган рус жиноят олами вакилларига қарши курашишда ёрдам берган.
Испания ҳукумати рус мафияси туфайли «катта муаммолар»га дуч келган. Сергей Скрипаль ҳам Александр Литвиненко каби испанларга россиялик жиноятчиларнинг фаолияти бўйича маълумотлар етказган.
Ўтмишда ҳам Сергей Скрипаль Испания билан алоқадор бўлган. 1995 йилда, Россия разведка бошқармасида ишлаганида у Испанияга сафари вақтида Британия разведкасига (MI6) ёлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Путинни Скрипалларни заҳарлашда айблаганди.
Буюк Британия хавфсизлик вазири Бен Уоллеснинг маълум қилишича, ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг «Новичок» асаб-фалажловчи моддаси билан заҳарлаш ҳолатида шахсан Россия президенти Владимир Путин жавобгардир.
Мавзуга оид
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
23:36 / 20.11.2024
Британиялик фермерлар янги мерос солиғи бекор қилинишини талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди
21:14 / 20.11.2024
Британияда 16 ёшгача бўлган болаларни ижтимоий тармоқлардан чеклаш масаласи кўриб чиқилади
18:21 / 20.11.2024