Жамият | 12:36 / 07.09.2018
19601
2 дақиқада ўқилади

Талаба тирноқларни тишлаш одати туфайли бармоғидан айрилди

Фото: Кортни Уиторн

Талаба қиз Кортни Уиторн (Courtney Whithorn) тирноқларини тишлаш одати туфайли бармоғини йўқотди. Бу ҳақда The Mirror хабар бермоқда.

20 ёшли қизнинг тан олишича, ташвишга тушган пайтларда тирноқларини кўп тишлаган, бунга мактабда тез-тез ҳужумга учрагани сабаб бўлган. Унинг бармоғи қорайиб кетгач, қиз даҳшатга тушди, лекин буни оила ва дўстларидан яширишга қарор қилди. Бу тўрт йил давом этди.

У шифокорга боришга қарор қилганида эса, унда акрал-лентигиноз меланома борлиги аниқланди. У эстетик сабабларга кўра шифохонага борди, чунки қора бармоқ билан яшашни истамади. Жарроҳ қора қатламни олиб ташлади ва ҳар эҳтимолга қарши соғлом ҳужайра намунасини биопсияга юборди. Натижада, қиз ўз ташхиси ҳақида билган.

Уиторн институтнинг психология факультетида иккинчи босқичда ўқиётган бўлган, лекин ёзолмагани туфайли бир йилга танаффус олишга қарор қилди. У ҳозирга қадар тўртта жарроҳлик амалиётидан ўтказилди.

Мавзуга оид