Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда фуқаро ўз бувисини уриб, 4 минг долларни ўғирлаб кетди
Шу йил 6 сентябрь куни Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи Р.М. “Нодира” МФЙда яшовчи бувиси Т.Э.нинг уйидан 4 400 АҚШ доллари ва 2 млн 700 минг сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб олиб чиқиб кетаётганида уни кўриб қолган бувиси қаршилик кўрсатган вақтида Р.М. унинг юзига қўли билан уриб, пулларни талончилик йўли билан олиб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида Р.М. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025