Жаҳон | 00:06 / 08.09.2018
5152
2 дақиқада ўқилади

Никарагуани навбатдаги норозилик намойишлари қамраб олди

Фото: Fotolia / carles

7 сентябрда Никарагуада ҳукуматнинг ҳаракатларидан норозилик сифатида миллий иш ташлаш бўлиб ўтди.

Prensa порталининг маълум қилишича, иш ташлаш маҳаллий вақт билан яримтунда бошланиб, бир кун давом этади. Ҳукуматга қўйилган асосий талаблар сиёсий маҳбусларни озод қилиш, ҳукумат томонидан қатағонларнинг тўхтатилиши ва инқирозни енгиб ўтиш учун миллий мулоқотни тиклашдан иборат.  

Мамлакатда июль ўрталарида шунга ўхшаш норозилик тадбири бўлиб ўтганди. Илк иш ташлаш эса 14 июнда ўтган. 

Никарагуада ҳукуматга қарши норозиликлар апрелда ҳукумат таклиф қилган ислоҳот сабабли бошланган. Унда иш берувчилар ва ишчиларнинг ижтимоий суғурталаш жамғармаларига тўловлари қийматини ошириш таклиф этилган. Мамлакат президенти Даниэль Ортега ушбу ислоҳотни бекор қилган, бироқ норозиликлар тўхтамаган. Ортега мухолифат талаб қилаётгандек муддатдан аввал сайловлар ўтказишни рад этмоқда ва бўлиб ўтаётган воқеаларни мамлакатга қарши фитна деб атамоқда.

Охирги маълумотларга кўра, норозиликлар давомида ҳалок бўлганлар сони 481 кишигача етган. 

Мавзуга оид