Спорт | 09:40 / 10.09.2018
16609
1 дақиқада ўқилади

Денис Истомин АҚШдаги турнирда ғалаба қозониб, навбатдаги титулини қўлга киритди

АҚШнинг Чикаго шаҳрида эркаклар ўртасида теннис бўйича мукофот жамғармаси 150 минг долларни ташкил этган «Челленжер» мусобақаси якунига етди.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин финал баҳсида америкалик Реили Oпелкага қарши кортга чиқди ва 2 сет давом этган баҳсда 6:4, 6:2 ҳисобларида ғалабага эришиб, мусобақа ғолибига айланди.

Истомин финалга қадар никарагуалик Марсело Аревалони 6:4, 6:1, америкалик Томми Полни 7:5, 6:3, бельгиялик Рубен Бемелмансни 6:3, 6:4, америкалик Бьорн Франтенжелони 6:1, 6:2 ҳисобларида мағлуб этганди.

Август ойи охирида Осиё ўйинлари ғолибига айланган Истомин учун бу фаолиятидаги учинчи титул бўлди. Айни вақтда дунёнинг 76-ракеткаси бўлиб турган Истомин 2012 йилда 33-ўрингача кўтарилганди.

Мавзуга оид