Жаҳон | 17:45 / 10.09.2018
8963
1 дақиқада ўқилади

Кремль Скрипалларни заҳарлаган шахслар ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилди

Фото: Сергей Гунеев/РИА «Новости»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремлда Британия томони Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда гумонлаётган шахслар бўйича ҳозирча маълумотлар йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Песковнинг сўзларига кўра, Кремлда «гумонланувчилар» ҳақида маълумот йўқ. Унинг қўшимча қилишича, тегишли маълумотлар пайдо бўладиган бўлса, улар тергов органларига топширилади. Песковнинг билдиришича, Россия-Британия ҳамкорлиги Скрипаллар ишини тергов қилишда ёрдам бериши мумкин.

«Бироқ, сиз биласизларки, Британия томони бундай ҳамкорликни умуман рад этмоқда», - дея айтиб ўтди Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Путинни Скрипалларни заҳарлашда айблаганди

Мавзуга оид