Жаҳон | 17:01 / 11.09.2018
6436
1 дақиқада ўқилади

Журналист: Мэттис Трампни НАТО кераклигига қийинчилик билан ишонтирган

Фото: AFP/ Saul Loeb

Журналист Боб Вудворд «Қўрқув: Трамп Оқ уйда» номли ўз китобида ёзишича, Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис АҚШ президенти Дональд Трампни НАТО кераклигига қийинчилик билан ишонтира олган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Журналистнинг сўзларига кўра, Мэттис мудофаа вазири этиб тайинланганидан сўнг ташкил этилган банкет маросимида Трампни Альянс қўллаб-қувватланиши кераклигига ишонтиришга уринган. АҚШ президенти НАТОга нисбатан салбий муносабати билан машҳур, сабаби Қўшма Штатлар харажатларнинг катта қисмини тўлайди.

«Кечки овқатнинг охирига келиб, Трампни ишонтиришнинг уддасидан чиқилгани каби тасаввур пайдо бўлди. «Майли, сиз ўзингизни НАТОни оласиз», - деди у Мэттисга. Маъмурият альянсни қўллаб-қувватлайди, лекин сиз ижара тўлови йиғишни бошлайсиз», - деб ёзган Вудворд манбани кўрсатмаган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Обаманинг нутқи пайтида ухлаб қолганди. 

Мавзуга оид