Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Сурияда 2018 йилда уч марта хлор қўлланганини маълум қилди
2018 йил бошидан бери Сурияда тинч аҳолига қарши уч марта хлор қўлланган. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси докладида айтилган.
Ҳужжатда таъкидланишича, Сурия ҳукумат кучлари Шарқий Ғута устидан назоратни қайтиб олиш учун гавжум аҳоли пунктларига бир неча марта зарбалар берган. Ҳужжатга кўра, ҳукумат кучлари 22 январь ва 1 февралда Дума ва Шарқий Ғутада бир қатор ҳужумларни амалга оширган.
Маълум қилинишича, биринчи ҳужумда 6 бола, 7 аёл ва 8 эркак, иккинчисида эса 3 аёл жароҳат олган.
“Гувоҳларнинг айтишича, улар хлорга хос бўлган ҳидни сезишган. Баъзи гувоҳлар ушбу ҳидни маиший кимёга хос, бироқ кескинроқ деб таърифлашган”, деб айтилган докладда.
Ҳужжатда айтилишича, хлордан 4 февралда Идлибда ҳам фойдаланилган. Ҳукумат вертолётларидан Саракиба шаҳрининг Талил туманига камида 2 бочка хлор ташланган. Ҳужум оқибатида камида 11 киши жабрланган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025