Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минск трактор заводи Тошкентда 15 млн долларлик шартномалар имзолади
Минск трактор заводи Тошкентдаги Беларусь-Ўзбекистон ишбилармонлик ва минтақавий ҳамкорлик бизнес-форумида 15 миллион долларлик шартномалар имзолади. Бу ҳақда корхона бош директори Фёдор Домотенко журналистларга хабар берди, деб ёзмоқда БЕЛТА.
«2019 йилга шартномалар 15 млн доллардан кам бўлмаган ҳажмда имзоланди. Бу ҳам тайёр маҳсулот, ҳам машиналар тўплами, ҳам эҳтиёт қисмлари», - деди Фёдор Домотенко.
Унинг сўзларига кўра, Минск трактор заводи вакиллари бизнес-форумда ўзбекистонлик шериклар билан гусеницали техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини ҳам муҳокама қиладилар.
Жорий йилнинг биринчи ярмида завод Ўзбекистонга 1,4 миллион долларлик маҳсулот етказиб берди. Бизнес-форум давомида 2,5 миллион долларлик шартномалар имзоланиши режалаштирилган - 2018 йилда 50та техника етказиб берилади.
Мавзуга оид
08:18 / 31.03.2025
Уйсиз эркак жинларни ҳайдайман деб, машинани пачоқ қилди
13:27 / 17.12.2024
ЕИ Минскка қарши санкцияларни кенгайтирди
11:28 / 23.08.2024
ЕИ яна Минскни барча сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирди
22:55 / 11.08.2024