Спорт | 08:42 / 12.09.2018
18883
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедовни танқид қилганлар «қутурган итлар» билан таққосланди

Фото: РИА Новости

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи менежер Ризвон Магомедов ўз вакилининг мусиқачи Тимати билан можароси бўйича изоҳ берди.

Ҳодиса жангчи Маҳачқалъада Егор Криднинг концертини тақиқлаб қўйиш ғоясини қўллаб-қувватлагани туфайли келиб чиқди. Шундан кейин Тимати спортчи билан можарога борди.

«Биз ахлоқсизликни оддий ҳолат сифатида қабул қиляпмиз! Тартибга оз бўлса-да чақириқ билан чиққанингда, «илғор» деб аталувчи барча одамчалар ўз фикри ҳамда позициясини билдирган кишига худди қутурган итлар каби ташланишди», - дея ёзган Магомедов инстаграмдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC’нинг энг кучли жангчиларидан бири Нурмагомедовни танқид қилганди.

Мавзуга оид