Ўзбекистон | 11:17 / 13.09.2018
8166
1 дақиқада ўқилади

Кўчмас мулк ҳақида энди онлайн тарзда маълумотга олиш мумкин

Фото: Dreamstime

davreestr.uz махсус ахборот портали ташкил этилди. Бу ҳақда Spot «Геоинфоком»га таянган ҳолда хабар бермоқда. 

Мазкур портал жисмоний ва юридик шахсларга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва унга доир битимлар давлат реестридан маълумотларни эркин кириб олиш имкониятини тақдим этади.

Унда давлат реестрида мавжуд бўлган мулкдорнинг исми-шарифи, хонадон рақами, хонадон майдони, гувоҳнома серия ва рақами, ҳуқуқ тури, рўйхатга олинган сана, кадастр рақами ва бошқа шу каби маълумотлар келтирилади.

Маълумот олиш учун кўчмас мулк тоифасини танлаш ва махсус ажратилган сатрга объектнинг кадастр рақамини ёзиш керак.

Хизмат реал вақт режимида бепул тақдим этилади. Барча маълумотлар олинаётган пайтда актуал ҳисобланади.

Мавзуга оид