Спорт | 14:26 / 13.09.2018
9425
1 дақиқада ўқилади

Усейн Болт вазнсизлик ҳолатида югуриш бўйича ҳам ғалаба қозонди

Югуриш бўйича саккиз карра олимпия чемпиони Усэйн Болт вазнсизлик ҳолати яратилган махсус самолётлар машғулотлар ўтказди. Видео спортчининг Twitter-аккаунтида пайдо бўлди.

Ямайкалик спортчи югуриш бўйича икки нафар фазогир билан баҳслашди ҳамда якунда ғалаба қозонди.

Болт июль ойи охирида футболчига айланди. Спортчи Австралия олий дивизионида тўп сурувчи «Централ Кост Маринерс» футбол клуби таркибига келиб қўшилди.

Болт - югуриш бўйича саккиз карра олимпия чемпиони ва 11 карра жаҳон чемпиони саналади. Шунингдек, у 100 метр ва 200 метрга югуриш бўйича жаҳоннинг амалдаги рекордчиси ҳисобланади (мос равишда - 9,58 ва 19,19 сония).

Мавзуга оид