Спорт | 09:30 / 16.09.2018
7856
1 дақиқада ўқилади

«Дэвис кубоги». Истомин ва Файзиев жуфтлик баҳсларида ютқазди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

«Дэвис кубоги»нинг плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Буюк Британияга қарши учрашувларни ўтказмоқда.

14 сентябрь куни дастлабки баҳслар ўтказилган ва биринчи кун якунларига кўра 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

15 сентябрь куни мусобақада жуфтлик баҳслари бўлиб ўтди. Унда Денис Истомин ва Санжар Файзиев дуэти мезбон теннисчилар Жейми Маррей ва Даниэль Инглотдан ташкил топган жуфтликка қарши ўйин ўтказди. 2 соату 57 дақиқа давом этган ўйинда ўзбекистонлик спортчилар 6:4, 6:7, 2:6, 3:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, Буюк Британия – Ўзбекистон қарама-қаршилигида ҳисоб 2:1 кўринишига келди.

Энди бугун яккалик баҳслари доирасида Денис Истомин ва Жўрабек Каримов кортга чиқади. Денис Истомин Кэмерон Норрига қарши ўйин ўтказса, Жўрабек Каримов Дани Эвансга қарши кураш олиб боради.

Мавзуга оид