Лондон мэри Brexit бўйича янги референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқди
Лондон мэри Содиқ Хон Brexit бўйича янги референдум зарурлиги ҳақида эълон қилди. The Guardian шу ҳақида хабар берди.
Хон одамларга Brexit'дан воз кечиш имконини тақдим этиш зарур деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, Brexit мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади.
Содиқ Хон музокараларга жуда кам вақт қолгани ва олдинда фақат икки йўл турганини қайд этди: ё Буюк Британия зарарига шартнома тузиш, ёки умуман ҳеч нарсага келишмаслик, бу кетишда вазият ҳар қанақасига мамлакат зиёнига ҳал бўлади.
"Бу Brexit'нинг ҳар қандай шартномаси бўйича референдум ўтказиш кераклигини билдиради. Агар ўзаро келишувга эришилмаса, одамларга Европа Иттифоқида қолиш имконини тақдим этиш керак", - деди Хон.
Мавзуга оид
15:43 / 13.11.2024
Лондонда Ўзбекистон дунёдаги энг яхши янги сайёҳлик йўналиши сифатида тан олинди
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024