Спорт | 10:44 / 17.09.2018
7471
1 дақиқада ўқилади

«Дэвис кубоги». Ўзбекистон Буюк Британияга мағлуб бўлди

Фото: Getty Images

Дэвис кубоги плей-офф босқичи Жаҳон гуруҳи доирасидаги беллашувда британиялик теннисчи Кэмерон Норри Ўзбекистон вакили Санжар Файзиевни 6:2, 6:2, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйин 1 соат-у 55 дақиқа давом этди. Норрис учта эйсни амалга оширди, шунингдек, етти марта тўпни ўйинга киритишда хато қилди ва саккизта брейк-пойнтдан фойдаланди. Унинг рақиби эса биронта ҳам эйс қилолмади, тўп узатишда тўрт марта хатога йўл қўйди ва битта брейкни ютиб олди. Бундан аввал аввал теннисчилар ўзаро учрашмаган.

Буюк Британия - Ўзбекистон баҳсида ҳисоб 3-1 кўринишига келди. Шу тариқа, британияликлар ДК Жаҳон гуруҳи 2019 йилги мавсумида қатнашиш ҳуқуқини сақлаб қолишди.

Буюк Британия - Ўзбекистон плей-офф ўйинлари Глазгодаги (Шотландия) хард қопламали, ёпиқ кортларда бўлиб ўтди. Дэвис Кубоги доирасида бу мамлакатлар аввал ўзаро тўқнаш келмаган.

Мавзуга оид