Ўзбекистон | 14:20 / 17.09.2018
4337
1 дақиқада ўқилади

Тошкент-Владивосток йўналиши бўйича мунтазам қатновлар йўлга қўйилди

Фото: Samolets.com

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Владивосток-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди, деб хабар берди Владивосток халқаро аэропорти сайти.

Қайд этилишича, рейслар ҳафтада бир марта шанба кунлари “Боинг 767-300” самолётларида амалга оширилади.

"Марказий Осиёнинг энг йирик мегаполисига мунтазам рейснинг очилиши Приморье ва МДҲ мамлакатлари ўртасида йўловчилар оқимининг ўсишига хизмат қилади ва ҳар икки минтақа авиасаёҳатчилари учун қўшимча имкониятларни тақдим этади", - дейди аэропортнинг авиацион тижорат бўйича директори Александр Бобров.

Илгари авиакомпания мазкур йўналиш бўйича парвозларни чартер дастури асосида амалга ошириб келаётганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид