Ўзбекистон | 10:22 / 18.09.2018
5308
1 дақиқада ўқилади

ХУМШ учун қишга тайёргарлик кўриш бўйича қўлланма ишлаб чиқилди

Фото: KUN.UZ

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги кўп квартирали уй-жой фондини кузги-қишки даврга (бундан кейин – КҚД) ўз вақтида тайёрлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқди. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
 
Norma’нинг ёзишича, тегишли тадбирлар ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида муҳокама қилиниши ва тасдиқланиши таъкидланган. Бунда тасдиқланган ишлар режаси ва уларни бажариш жадвалини маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла), ХУМШ уюшмаси ва туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этишни назарда тутувчи нормани киритиш таклиф этилмоқда.    
 
КҚДга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этиш вазифаси уйбошилар, ХУМШ бошқаруви аъзолари ва раисининг зиммасига юклатилади.

Лойиҳа рад этилиши, унга қўшимча киритилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Мавзуга оид