Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қозоғистонга захирада сақлаш учун уран жўнатади
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) ва Россия МАГАТЭнинг кам бойитилган уран банкида сақлаш учун Қозоғистонга кам бойитилган уран ва ускуналар жўнатиш бўйича келишув имзолади, деб хабар берди РИА Новости.
Кам бойитилган урандан атом электростанциялари учун ёнилғи ишлаб чиқаришда фойдаланилади. МАГАТЭнинг кам бойитилган уран банки турли мамлакатларга ядровий ёнилғиларни кафолатли етказиб беришни таъминлаш механизмидир. Бу захирадан фақатгина жаҳон уран бозорида инқирозли ҳолат юз берганида фойдаланилади.
Банк Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳридаги Ульбин металлургия заводи ҳудудида жойлашган.
Мавзуга оид
12:18 / 15.05.2025
Эрон АҚШ иштирокида уранни бойитиш бўйича консорциум тузишни таклиф қилди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025