Жаҳон | 16:27 / 19.09.2018
19832
2 дақиқада ўқилади

Россияни «овозни ўчиришга» чақирган Британия вазири Донбассга келди

Фото: Facebook/pressjfo.news

Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон Донбассда ўтказилаётган ҳарбий амалиёт жойига ташриф буюрди. Бу ҳақда Украина бирлашган кучлари операциялари матбуот марказидан хабар беришди, деб ёзмоқда РИА «Новости».

Хабар қилинишича, Уильямсон, хусусан, Краматорскка ташриф буюриб, у ерда бирлашган кучлар амалиётлари қўмондони Сергей Наев билан учрашув ўтказди. Унинг давомида Британия мудофаа вазирига вазият ва уни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди.

«Кейинчалик бирлашган кучлар қўмондони хориждан келган юқори мансабли меҳмонни жойнинг ўзидаги иш давомида бригадалардан бирининг ҳаракатлари полосасида вазият билан таништирди. Хусусан, давлат котиби мудофаанинг олдинги чизиқларига бориб, у ерда бирлашган кучлар жангчилари билан шахсан суҳбатлашди», - дея айтиб ўтишди матбуот марказидан.

Шунингдек, Уильямсонга кириш-чиқиш назорат-ўтказиш пунктларидан бирининг иши намойиш этилди, шундан сўнг у Донбассдаги инфратузилма объектларини тиклаш бўйича гуманитар ташаббусларни муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ҳарбийларини Азов денгизига «ташлаганди». 

Мавзуга оид