Сув хўжалигида АКТ: онлайн-мониторинг, мобиль иловалар
Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2018 йилдаги 714-сон қарори билан сув хўжалиги тизимига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 12.02.2018 йилдаги ПФ-5330-сон фармони билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги иккита идорага: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган.
Тасдиқланган комплекс инновацион чора-тадбирларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари жалб қилинади. Сув хўжалигини модернизациялаш тўртта асосий йўналиш бўйича амалга оширилади.
1. Гидроузеллар, сув омборлари, магистрал каналлар ва сув хўжалигининг бошқа муҳим объектларида сув сарфи ва бошқа кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш онлайн-тизимини жорий қилиш
Тажриба лойиҳалари «Зарафшон» ва «Жанубий Мирзачўл» магистрал каналларида жорий қилинади. Уларни 2020-2022 йилларда амалга ошириш мўлжалланмоқда.
Амударёнинг Туямўйин сув омбори Элликқалъа ва Бўстон каналларида замонавий кузатув ва бошқарув (SCADA) тизими жорий қилинади (2020 йил май ойи).
Сув сарфи бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш учун диспетчерлик алоҳида махсус сервер, катта видеоэкран (мультидисплей), замонавий компьютер, плоттер, проектор, принтер ва бошқа ускуналар билан жиҳозланади.
2. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда замонавий технологиялар ва дастурларни жорий этиш
Шу мақсадда БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) томонидан тавсия этилган дастурлардан фойдаланилади. Энг аввало, уларнинг асосида илмий тадқиқот ишлари олиб борилади, уларнинг натижалари таҳлил қилинади ва ҳудудларимизга мослаштирилади. Лойиҳаларни амалга ошириш 2022 йилдан бошланади.
2020 йилдан бошлаб ҳудудларда ирригация тармоқларида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
3. Сувни бошқаришни ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларида электр энергияси истеъмолини онлайн-мониторингини ташкил этиш
Реал вақт режимида кузатиш учун махсус автоматлаштирилган тизим яратилади. Уни босқичма-босқич жорий этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тармоқ жадвалда кўрсатилган муддатларда ишлаб чиқилади.
4. Замонавий АКТдан кенг фойдаланиш орқали сув кадастрини юритишни йўлга қўйиш ва мобиль иловалар яратиш
2020 йилга келиб сув ресурсларининг ягона маълумотлар базаси яратилади, идоралараро ўзаро ахборот алмашиш тезкор тизими йўлга қўйилади.
Яна бир маълумотлар базаси сувдан фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ва гидротехник иншоотларнинг асосий кўрсаткичлари бўйича маълумотларни қамраб олади. Бу маълумотларни таҳлил қилиш, шунингдек уларни электрон нусхада сақлаш учун ягона дастурий таъминот яратилади.
2019 йилнинг июнь ойида суғоришда сувни тежайдиган янги технологиялар, шу жумладан томчилатиб суғориш тизими бўйича керакли билим ва маълумотларни олиш имконини берадиган мобиль илова яратиш ва уни фойдаланишга чиқариш кўзланмоқда.
Бундай технологияларни ишлаб чиқарувчилар ва ундан фойдаланувчилар ўртасида маълумот алмашувини йўлга қўйиш имконияти мазкур ресурснинг муҳим функцияларидан бири бўлади.
Ҳужжат 12.09.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
14:00 / 08.09.2024
ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024