Дунёдаги энг қирғинбарот юқумли касаллик маълум қилинди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти силни дунёдаги энг қирғинбарот юқумли касаллик деб атади ва унга қарши курашиш бўйича тезкор чораларни қабул қилишга чақирди.
ЖССТда таъкидланишича, силнинг тарқалиши олдини олиш бўйича дунё кўламидаги саъй-ҳаракатларга қарамасдан, 2017 йилда сил билан 10 миллион киши касалланган ва ундан 1,6 млн киши вафот этган.
Шу билан бирга ЖССТнинг маълум қилишича, жаҳон ҳамжамиятининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари эвазига 2000 йилдан то шу кунгача 54 млн кишининг бу касалликдан ўлиши олди олинган, касалланиш ҳолатлари эса ҳар йили 2 фоизга қисқармоқда.
Бироқ ушбу касаллик барча юқумли касалликлар ичида энг хавфлиси бўлиб қолмоқда. ЖССТнинг баҳолашича, паст ва ўрта даромадга эга давлатларда силнинг олдини олиш ва уни даволашга жорий йилда 3,5 млрд доллар маблағ етмаяпти. Агар тегишли чоралар кўрилмаса, бу қиймат 2022 йилгача 2 баробарга кўпайиши мумкин.
ЖССТ вакиллари фикрича, дунёда тобора кўпроқ одамлар силнинг резистент шаклидан касалланаётгани муаммо ҳисобланади. Силнинг бу шаклида силга қарши асосий дори воситаси ҳисобланувчи рифампицин бенафдир.
Ташкилотнинг огоҳлантиришича, сайёрамиздаги ҳар тўртинчи киши сил инфекциясининг потенциал ташувчиси ҳисобланади.
Сил инсон ва ҳайвонлар ўртасида кенг тарқалган юқумли касаллик бўлиб, микобактерияларнинг турли турлари томонидан чақирилади. Касаллик одатда ўпкага, кам ҳолларда бошқа аъзоларга путур етказади. Микобактериялар сил билан касалланган одам гаплашганда, йўталганда ва аксирганда ҳаво-томчи йўли билан юқади.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024